Витаминли салат

Биласизми? Нима учун эрта баҳорда биз тушкун кайфиятда бўламиз? Бунинг сабаби қишнинг совуқ ва изғиринли кунларидан кейин жисмимизда витаминларга ва офтоб нурига бўлган талаб ортади. Ўзимизни соғлом, жисмонан тетик ҳис этишимиз ҳамда она заминимизда ўсадиган витаминларга бой кўкатлар, мева ва сабзавотлардан тайёрланган салатларни оила дастурхонимизга тортиқ этсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шундай салатлардан бирини сизга тавсия этамиз.

Керакли масаллиқлар:

1 дона карамнинг 4/1 қисми, 1 дона олма, 1 дона сабзи, 100 гр. тузланган бодринг, 1 боғ кўк пиёз, 1 боғ петрушка, таъбга қараб саримсоқпиёз, кунжут ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: бодринг ва олмани кичик тўртбурчак шаклида тўғраб, сабзини қирғичдан ўтказасиз. Майда тўғралган карамни туз билан эзасиз. Унга тўғралган кўк пиёз ва петрушкани соласиз. Кунжут ёғига туз, мурч ва майдаланган саримсоқпиёз қўшиб, тайёр бўлган масаллиқларни обдон аралаштирасиз. Тайёр бўлган салатни ликопчага солиб дастурхонга тортасиз.

Ёқимли иштаҳа!

МЕҲРИБОНУ

Яна ўқинг:  Соғлом авлод тарбиячиларига эҳтиром рамзи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: