Бўғинлар ревматизми ва ўпка касалликлари ўртасида боғлиқлик бор

Канадалик мутахассислар фикрича, бўғинлар ревматизми сурункали ўпка касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Бўғинлар ревматизми – бу қўл ва оёқнинг майда томирлари шикастланиши билан намоён бўладиган сурункали касаллик.

Zee News нашри хабар беришича, олимлар ушбу касалликка йўлиққан 24625 нафар, шу билан бирга, 25396 нафар соғлом одамнинг маълумотларини текшириб чиқди. Натижада, бўғинлар ревматизми қайд этилган иштирокчилар гуруҳида сурункали ўпка касалликлари туфайли касалхонага тушиш ҳолати кўпроқ такрорлангани маълум бўлди.

Тадқиқотчилар натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни ҳам ҳисобга олишди. Ҳатто шундан кейин ҳам бўғинлар ревматизмига учраган одамларда сурункали ўпка касалликлари хавфи бошқаларга нисбатан 47 фоиз юқорилигича қолди. Олимлар бунга яллиғланишнинг ушбу касаллик ривожланишида муҳим аҳамиятга эгалигини сабаб қилиб кўрсатяпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  КАСАЛЛИК СУРУНКАЛИ ТУС ОЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ...

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: