Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-44)

  • Пойтахтимизда Конституциямизнинг 20 йиллиги муносабати билан “БМТнинг Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
  • Мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ижрочи директори, БМТ Бош котибининг ўринбосари Бабатунде Осотимеин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов билан учрашди. Учрашув чоғида меҳмон мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларга юксак баҳо берди.

  • 24-29 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Борнмут шаҳри кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги биринчи ва ёшлар ўртасидаги VII жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилди.
  • Самарқанд шаҳридаги ногиронлар минтақавий реабилитация марказида 2 миллиард 38 миллион сўм маблағ эвазига қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Пировардида бу ерда бир пайтнинг ўзида қўшимча 75 беморга хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

  • Миришкор тумани ирригация ва мелиорация касб-ҳунар коллежида 550 ўринли ўқувчилар тураржойи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шу мақсад учун 749,2 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
  • Олтинкўл тумани Кўмакай қишлоғида “Афсона” замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилди.
Яна ўқинг:  ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: