Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари ўтказилмоқда

Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Федерациялар кубогининг Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари Баҳрайнда ўтказилмоқда.

6-10 февраль кунлари ўтказиладиган мазкур мусобақанинг қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Ливан ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳда терма жамоамиз илк учрашувни Ливан термасига қарши ўтказмоқда.

Яккалик баҳсларининг дастлабкисида ёш теннисчимиз Ясмина Каримжонова ливанлик Нэнси Каракийга қарши кортга чиқиб 6: 2,6: 0 ҳисобида зафар қучган бўлса, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова иккинчи учрашувда Хода Ҳабибни 6: 0,6: 1 ҳисобида енгди.

Кеча Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари жуфтлик баҳсларида куч синашди. Унда Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова тандеми Сара Нассиф ва Нэнси Каракий билан ўзаро рақобатлашди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Чорраҳадаги камералар қизил чироқдан ўтиш ва тезликнинг оширилишини қайд этади

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: