Шуҳрат Арслонов – йилнинг энг яхши курашчиси

0
7
марта кўрилган.

Осиё-Океания кураш конфедерацияси 2017 йил якуни бўйича бир нечта номинацияларда энг яхшиларни аниқлади.

Унга кўра Ёпиқ иншоотлар ва Жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони, ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XII халқаро турнир совриндори Шуҳрат Арслонов “Йилнинг энг яхши курашчиси” деб топилди. Шунингдек, таиландлик Пулсак Сажатамнукул “Йилнинг энг яхши ҳаками”, эронлик Ҳосро Далир Моейн “Йилнинг энг яхши мураббийи”, Хитой Тайпейидан Хсен-Цу Янг “Йилнинг энг яхши аёл курашчиси”, Жанубий Корея кураш федерацияси “Йилнинг энг яхши федерацияси”, Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлар ва Жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг кураш мусобақаси “Йилнинг энг яхши мусобақаси”, 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига курашнинг расман киритилгани “Йилнинг энг яхши воқеаси”, деб топилди.

Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ва Осиё-Океания кураш конфедерацияси президенти Комил Рўзиев “Кураш ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича тақдирланди.

Яна ўқинг:  Чавандоз

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.