ОНА ЮРТ ОҲАНГЛАРИ

Ўзбекистон Давлат Консерваториясида халқ чолғулари ижрочиларининг “Она юрт оҳанглари” номли халқаро танлови бошланди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг очилишига вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, таълим соҳаси мутасаддилари, юртимиз ва хорижлик ёш мутахассислар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Холбеков ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни мустақил ва соғлом тафаккур, юксак бадиий-эстетик дид соҳиби этиб тарбиялаш масаласи таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор йўналишини ташкил этишини таъкидлади.

Ушбу танлов ёш ижрочиларнинг ўз мутахассислиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг янги ижодий услубларни эгаллашига яқиндан кўмаклашиш, ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу йўналишдаги мактабларни тарғиб этишдек мақсадларга хизмат қилаётир.

Мазкур танловда Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Туркия каби давлатлардан ёш мусиқачилар ўз маҳоратларини намойиш этадилар.

Халқ чолғулари бўйича “Она юрт оҳанглари” халқаро танлови юртимиз мусиқа ва санъат таълим масканлари бадиий жамоалари иштирокидаги катта концерт дастури билан бошланди. Танлов давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Яна ўқинг:  ОИЛАДАГИДЕК МУҲИТ, РИСОЛАДАГИДЕК ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: