Болалар омбудсмани бизга нима учун зарур?

Ҳозирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларида Болалар омбудсмани фаолият юритади. Уларнинг асосий вазифаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини қонунчиликка татбиқ этиш, боланинг шахси, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимоясига бутун жамият ва давлатни фаол жалб этишдан иборатдир. Ўзбекистонда ҳам мазкур институтни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда ташкил этган давра суҳбатида бу ҳақида батафсил сўз юритилди. Унда ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшан Хан иштирок этди.

 

Акмал САИДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси:

– Бугун Ўзбекистонда болаликни ҳимоя қилиш миллий тажрибаси Конституция, кодекслар, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги,“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги каби 100 дан ортиқ қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иш бошлайдиган Болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича вакил соҳада давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоатчилик назорати ҳамда жамоатчилик бошқарувини ривожлантиради. Болалар ва ёшларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги шакл ва тартибларини ишлаб чиқади. Жамиятнинг энг ёш фуқаролари билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам унинг масъулиятидаги вазифалардан. Янги қонун ёш авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мукаммал миллий тизимини яратади.

 

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи ёки 10 миллиондан ортиғини айнан ёшлар ва болалар ташкил этади. Шу боис, халқаро экспертлар бу ҳақида тўхталганда, “Ўзбекистон ёш, мустақил ва динамик тарзда ривожланаётган давлат” эканига алоҳида урғу беради. Бу эса ўз навбатида болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ҳамда маънавий-ахлоқий ривожланишини юқори даражада таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга оширишни давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирмоқда.

Ўйлаймизки, мазкур институтнинг ташкил этилиши ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини тизимли назоратга олади. Бугунда юз бераётган кўнгилсизликларнинг олдини олиш борасида болаларимизга таянч бўлади.

 

Д. ФАЙЗИЕВА

Яна ўқинг:  11 нафар спортчи муддатидан аввал талаба бўлди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: