11 нафар спортчи муддатидан аввал талаба бўлди
Қорақалпоғистонлик 11 нафар ёш спортчи муддатидан аввал талабалик бахтига муяссар бўлди.
Мамлакатимизда Ўзбекистон чемпионатларида, халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар учун қатор имтиёзлар яратилган. Шундай имтиёзлардан бири ғолибларнинг юртимиздаги олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилинишидир.
Нукусда жорий йилда шундай имтиёзга эга бўлган оғир ва енлгил атлетика, сузиш, кураш, академик эшкак эшиш, регби-7, байдарка ва каноэда эшкак эшиш каби спорт турлари чемпионлари талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлдилар.