Экология ва саломатлик

Куни кеча Тошкент давлат Аграр университетида 17 июнь – “Бутунжаҳон чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши кураш куни” муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда экология фанини ривожлантириш, ёшларда экологик маданиятни юксалтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 майдаги комплекс чора-тадбирларини бажариш юзасидан «Экология фанини ривожлантириш ва атроф-муҳит муҳофазаси» мавзуси юзасидан мутахассис олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзаро фикрлашдилар.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.Отабоевнинг «Экологик мувозанат бузилишларининг инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи физик, кимёвий, биологик ва ижтимоий омиллари» мавзуидаги маърузаси барчага манзур бўлди. Маърузада таъкидланганидек, атмосферага тарқалаётган заҳарли моддаларнинг 70 фоизи автомобиллардан ажралиб чиқади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган заҳарли моддалар ҳам инсон организмига, айниқса, репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, бу муаммога қарши барча биргаликда курашмоғи лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда «Ўрмончилик ва экология» кафедраси профессори А.Қаюмов айтилган фикрларга ўз муносабатини билдирар экан, она Заминимиз, табиат ато этган ўсимликлар дунёси, атроф-муҳит озодалигини асраш шу маконда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи экани, ёшларимиз бу борадаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашлари кераклигини айтиб ўтди.

Семинарда «Соғлом авлод» газетаси катта мухбири Муҳаббат Хўжамуродова ўз нашри ва унда «Борлиқ-борлиғим менинг» рукни билан чоп этилаётган туркум мақолалар хусусида гапириб, ушбу мавзуга оид газеталарни семинар қатнашчиларига тақдим қилди.

Г.САПАРОВА,

ТДАУ «Ўрмончилик ва экология» кафедраси ўқитувчиси

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-25)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: