Кичкинтойлар ҳайвонот боғи сафарида

Яқинда Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғ­лом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси тасарруфидаги Тиббий ижтимоий марказ ҳудудида ташкил этилган соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари учун жамғарма томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи”га бепул саёҳат ташкил этилди.

Бизга маълумки, марказ қошида жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оила фарзандларига кундузги соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилган бўлиб, бу ерда болаларга тиббий хизмат кўрсатилиб, ўз соғлиқларини тиклашларига ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришига кўмаклашилмоқда. Мазкур оромгоҳда дам олувчи болалар тўрт гуруҳга бўлиниб, соғломлаштириш кунларига ҳар бир гуруҳдан эллик нафар болажонлар бириктирилган. Улар марказда ўн икки кун давомида ўз соғлигини тиклаш баробарида жамғарма томонидан ташкил этилган турли тадбир ва сайёҳатларда иштирок этиб, маданий ҳордиқ чиқаришмоқда. Шунингдек, марказда болажонлар учун уч маҳал иссиқ овқат ташкиллаштирилиб, чет тилини ўргатиш тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: