ОЧИҚ, ЭРКИН ВА ОШКОРА

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди.

Сайловнинг дастлабки натижаларига бағишлаб 22 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов парламент сайлови мамлакатимизни янада демократлаштириш, янгилаш ва модернизация қилишда муҳим босқич бўлганини таъкидлади.

Матбуот анжуманида дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 18 миллион 400 мингдан ортиқ сайловчи иштирок этгани ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 89 фоизини ташкил этиши маълум қилинди. 8 минг 311 нафар сайловчи эса муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, 113 сайлов округидан депутатлар сайланди. Қонунчиликка биноан қолган 22 сайлов округида икки ҳафта муддатда депутатликка энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз берилади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 47, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 28, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 21, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 17 депутат сайланди.

Сайлов куни Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлиги ва Экоҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг вакилларидан Қонунчилик палатасига номзод этиб кўрсатилган 15 нафар депутат яширин овоз бериш йўли билан сайланди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги бошқа қонунларда мустаҳкамланган барча демократик норма ва принципларга риоя этилган ҳолда ўтказилгани таъкидланди.

Миллий сайлов қонунчилигига кўра сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ва Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтгандан сўнг 10 кунлик муддатдан кечиктирмай матбуотда эълон қилинади.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/52)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: