Бактерия мувозанатининг бузилиши жароҳатнинг битишини секинлаштиради

Маълумотларга қараганда, ҳар ўнта одамдан биттасида жароҳатнинг битиши жуда оғир кечади. Манчестер университети олимлари бунинг сабабини топди: одам терисининг юза қисмида яранинг битиш жараёнини тўхтатиб қўйиш хусусиятига эга бактериялар (Pseudomonas aeruginosa) борлиги аниқлади.

Агар танага ушбу бактерияни топиш имконини берадиган рецептор зарарланса ёки нотўғри ишласа, бактериялар мувозанатининг бузилиши ва сурункали шикастланиш юз бериши мумкин. Жумладан, юқорида эслатиб ўтилган бактерия тери инфекциялари билан боғлиқ.

Олиб борилган текширувлар бактериялар тери юзасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Игна билан даволаш озишга ёрдам беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: