Сунъий гўшт

Исроил технологиялар институти олимлари ўзларининг 3D принтери ёрдамида сунъий гўшт тайёрлаш ғоя-режасини оммага эълон қилдилар.

Улар 2020 йилда сунъий (стейк) гўштлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканини айтди. Ҳозирча бу лойиҳа “Jet Eat” деб номланди. Принтерда чиқариладиган гўшт табиий гўштдан таъм борасида фарқ қилмайди, аммо унда бирорта ҳам жонли тўқима мавжуд эмас.

Ушбу изланишлар ҳозирча фақат лаборатория шароитида синовдан ўтказилди. Бу лойиҳа устида 5 нафар тадқиқотчи иш олиб бормоқда. Маҳсулотни бозорга чиқаришдан манфаатдор бўлган Лос-анжелеслик сармоядорларнинг маблағлари ҳисобига корхонанинг штат бирлиги кенгаймоқда. Шунингдек “Jet Eat” Европа инновация ва технологиялар институти шафеълигида ўтказиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари танловининг етакчиси ҳам ҳисобланади.

Дилфуза Азимова

Яна ўқинг:  Ҳаёт ритми ҳаракатда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: