Қўзиқорин озишни хоҳлайдиганларга яхши фойда беради

Миннесота университетида ўтказилган тадқиқот қўзиқорин очлик ҳиссини узоқ вақтгача енгиб туришини кўрсатди. Олимлар фикрича, аксарият парҳезлар калориялилик жиҳатидан ўхшаш, лекин тўйимлилик даражаси бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади.

Мисол учун ёнғоқ қоринни тез тўйдиради, ёғ ва шакарга бой маҳсулотлар истеъмол қилинганда эса, очлик ҳисси дарров босилмайди. Тадқиқот доирасида олимлар кўнгиллилардан иборат гуруҳ тузди ва уларга нонушта ва тушликда турли хил таомлар бериб борилди.

Иштирокчилар овқатланиб бўлганидан сўнг нонушта ёки тушлик қанчалик тўйимли бўлгани ҳақидадаги саволларга жавоб бериб бордилар. Натижада, қўзиқорин тўқлик ҳиссини гўштдан кўра кўпроқ вақт сақлаб туриши маълум бўлди. Қўзиқориннинг афзал томонларидан яна бири – у витамин ва антиоксидантларга бой.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Гўштли димлама

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: