XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-25)

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Европа Иттифоқининг «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш» лойиҳаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари билан ҳамкорликда «Суд жараёнида сўроқ қилишнинг тактикаси ва усуллари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси» мавзуида халқаро семинар ташкил этилди.
  • Яқинда Германиянинг Бремен шаҳрида турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасидаги мулоқотни жадаллаштириш ҳамда жамоатчиликни халқларнинг урф-одат ва анъаналари, маданияти ҳамда пазандалик санъати билан таништириш мақсадида ўтказиладиган анъанавий Халқаро маданиятлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизнинг Германиядаги дипломатия миссияси ва Бремендаги Германия – Ўзбекистон дўстлик жамияти томонидан миллий услубдаги Ўзбекистон бўлмаси ташкил этилди.
  • Яқинда Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги «Ahoy» марказий кўргазмалар саройида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: