Болалар ва ўсмирлар саломатлиги йўлида

Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида болалар ва ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ф.Ражабов, Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори С.Султонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилгани, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда тиббий-ижтимоий соҳаларда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли, жумладан, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда дастуриламал бўлаётир. Бирламчи тиббий-профилактика муассасалари, ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология, педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказлари, перинатал, репродуктив саломатлик марказлари, ҳудудларда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан бу йўналишда аҳолига кенг кўламли тиббий хизмат кўрсатилаётир.

Аҳоли ўртасида микронутриент етишмовчилиги туфайли келиб чиқадиган касалликларнинг олдини олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини фойдали моддалар билан бойитиш, ҳомиладор аёлларни поливитаминлар билан таъминлаш, оилаларда рационал овқатланиш маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган тарғибот ишлари тобора такомиллашмоқда.

Бундай чора-тадбирлар натижасида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ўлими, касалликларни камайтириш, соғлом болалар кўрсаткичини оширишга эришилмоқда.

Давра суҳбатида болалар ва ўсмирлар саломатлигини яхшилашга оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш, профилактика чора-тадбирлари кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида фикр алмашилди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Maroqli ta’til – yil bo‘yi tatir

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: