БУТУН ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жорий йилнинг 28 октябрь ва 6 ноябр кунлари Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан мамлакатимиздаги шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Туркия давлатига жўнаб кетди. Ўзбекистон шарафини GM Абдусатторов Нодирбек, GM Синдаров Жавохир, FM Касимов Али, Мадаминов Мухиддин, WFM Омонова Умида ҳимоя қиладилар. Жамоага мураббий ва сардори GM Юлдашев Сайдалидир.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуоти хизмати маълумотига кўра, спортчиларнинг мусобақада қатнашиш харажатларини Рақамли иқтисодиёт қўллаб қувватлаш “Рақамли ишонч” фонди томонидан молиялаштирилган.
16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йилги Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси чемпионликни қўлга киритгани ҳам катта воқеа бўлган эди. Ишонамизки, навбатдаги ўйинда ҳам шахматчиларимиз Ватанимиз шаъни ва шарафини садоқат билан ҳимоя қила оладилар.

Марям АХМЕДОВА

Яна ўқинг:  Самарқандда Ислом Каримов мақбара мажмуаси очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: