Қаришга қарши дори синовдан муваффақиятли ўтди

Нидерландиялик олимлар қаришга қарши препаратни сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтказишди.

Cell журналида эълон қилинган мақолада айтилишича, қари сичқонларда препарат қўллангандан кейин улар кучга тўлган, югуриб ўтириши мумкин бўлган масофа икки баравар ортган. Бундан ташқари, баъзи ички органлар, жумладан, жигар фаолияти яхшилангани кузатилди.

Препарат организмдаги қартайган ҳужайраларни йўқ қилишга қодир. Бундай ҳужайралар бўлина олмайди ва ёш ўтган сайин организмда йиғилиб бориб, яраларнинг тузалишини ва ўсамаларга қарши кураш жараёнини секинлаштиради. Шунингдек, бундай ҳужайралар организмнинг қаришига олиб келади.

Тадқиқотда препаратнинг салбий таъсири кузатилмади.

Энди олимлар дорини одамларда синаб кўришмоқчи.

 

Манба: hilol.uz

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: