Музқаймоқ

Ёзнинг жазирама иссиғидан кўнглимиз беҳузур бўлиб, соя-салқин жой излаб қоламиз. Ана шу пайтда танангизга тетиклик бахш этувчи салқин ичимликлар ёки музқаймоқ жонингизга оро киради. Аммо яқинларимизга ўз қўлимиз билан муз­қаймоқ тайёрлаб тортиқ этсак, унинг завқи бошқача бўлади.

Шу боис биз музқаймоқ тайёрлашнинг энг оддий усули ҳақида сўз юритамиз. Уни тайёрлаш учун сизга фақатгина қаймоқ ва қуюлтирилган сут керак бўлади. Ана шу масаллиқларга бироз ўзингизнинг тасаввурингизни қўшсангиз ажойиб таъмли турли хил музқаймоқларни яратишингиз мумкин. Яъни қўшимча сифатида турли мевалар, ёнғоқ, майдаланган печенье, шоколад, ванилин, лимон цедраси ва бошқа турли таъм берувчи масаллиқларни ишлатишингиз мумкин.

Биз сизларга уч хил турдаги музқаймоқ тайёрлаш усулини тавсия этамиз.

Оқ музқаймоқ

Масаллиқлар: 600 мл қаймоқ, 1 банка қуюлтирилган сут (сгущенка).

Тайёрланиши: қаймоқни яхшилаб кўпиртириб оламиз. Кейин оз-оздан қуюлтирилган сут қўшамиз ва тўлиқ аралашгунча кўпиртиришни давом эттирамиз. Тайёр бўлган аралашмани усти зич ёпиладиган идишга солиб музлаткичга қўямиз.

Шоколадли музқаймоқ

Масаллиқлар: 100 мл қаймоқ, 100-150 гр шоколад, оқ музқаймоқнинг ярми.

Тайёрланиши: 100 мл қаймоқни илитиб олиб, унга майдаланган шоколадни қўшамиз ва шоколад эригунча аралаштириб турамиз. Сўнгра кўпиртирилган қаймоқ ва қуюлтирилган сут аралашмасига эритилган шоколадни қўшиб обдон аралаштирамиз. Усти зич ёпиладиган идишга солиб музлаткичга қўямиз.

Мевали музқаймоқ

Масаллиқлар: 1 дона манго, 1 банка қуюлтирилган сут (сгущенка меванинг ширасига қараб солинади), 150 мл қаймоқ.

Тайёрланиши: манго мевасига қуюлтирилган сут қўшиб пюре қилиб оламиз. Тайёр бўлган пюрени музхонада музлатиб оламиз. Шундан сўнг уни кўпиртирилган қаймоқ билан аралаштириб, усти зич ёпиладиган идишда музлаткичга қўямиз.

Меҳри бону

Яна ўқинг:  Нидерландияда учар автомобилларга буюртма олина бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: