Миллатлараро дўстлик кўприги

Кўп асрлик маданий алоқалар хитой ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

1992 йилда Ўзбекистон ва Хитой мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгач, икки халқ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, турли соҳалардаги ҳамкорлик ривож топиб бормоқда.

Пойтахтимиздаги 59-сонли хитой тилига иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳам ана шундай икки халқ ўртасидаги ўзаро ришталарни мустаҳкамлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу йил таълим масканимизда хитой тили ўқитилаётганига 60 йил тўлди.

Айтиш керакки, ҳар йили таълим масканимизни 100 нафарга яқин ўқувчи битиради. Ўқитувчиларимизнинг педагогик салоҳиятларини янада ривожлантириш ва ўқувчиларнинг хитой тили бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида таълим даргоҳида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан янги, замонавий лингафон хонаси, “Huawei Tashkent Technology Investment” компанияси томонидан юқори сифатга эга “smart-class” (“ақлли хона”) ташкил қилинди. Инновацион техникалар билан жиҳозланган бу хоналарда ўқувчилар нафақат Хитой тарихи, маданияти, урф-одатларини билишга, балки уларни янада тиришқоқлик билан билим олишига замин яратади.

Хитой тили сеҳрли тил ҳисобланиб, унинг талаффузи майин куй каби ёқимли, квадратсимон иероглифлари эса гўзал суратлар каби мўъжизакордир. Бугунги кунда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида халқаро мактаб ва лицей ўқувчиларининг “Хитой тили кўприги” анъанавий танловида ўқувчиларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Яқинда ўнинчи бор бўлиб ўтган саралаш босқичида ўқувчиларимизнинг тўрт нафари биринчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Истаймизки, ёшларимиз ушбу тилни ўрганиш орқали икки давлат ўртасидаги дўстлик элчиларига айланадилар.

Малика НАЖМИДДИНОВА

Яна ўқинг:  Муқаддасим, мунавварим – она тилим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: