Аллергияни даволашнинг самарали йўли бу…

Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга эришиладиган патогенетик даво усулидир. АСИТ натижасида, бемор организмида «душман» аллергенга нисбатан толерантлик (чидамлилик) сунъий ривожлантирилади. Бемор организми аллергенга чидамли бўлгач ўз ўзидан аллергия белгилари ҳам камаяди.

Қачон АСИТни қўллаб бўлмайди?


АСИТ орқали даволанишни бошлашдан олдин беморда аллергик белгилар бўлмаслиги керак. Иммунитет танқислиги синд­ромларида, онкологик касал беморларда, юрак-қон томир касалликлари ўткир даврида, ҳомиладорлик ва эмизакли давр­да, бронхиал астманинг зўрайган пайтида, ёши 5 ёшгача бўлган болаларда АСИТ ўтказиш мумкин эмас.

АСИТнинг қандай усуллари бор?


Иммунотерапияда аллерген эритмасини тери остига инъекцион юбориш ёки тил остига томизиш (таблетка бўлса шимдириш) мумкин.
Даволашнинг ўзи икки босқичга бўлинади: асосий терапия ва ушлаб турувчи терапия. Aсосий курс давомида беморга аллергеннинг дозаси аста-секинлик билан, схема бўйича максимал даражагача кўтарилади, бунда беморда жиддий тизимли ёки ёндош ножўя таъсирлар юзага келмайди. Курс давомийлигини шифокор – аллерголог белгилайди. Сабаби, аллерген дозасининг миқдори ва даволаш давомийлиги ҳар бир бемор учун индивидуалдир.
Асосий ва ушлаб турувчи терапиянинг умумий вақти 2-3 йилни ташкил этади. Даволанаётган беморлар, одатда, биринчи йилнинг ўзидаёқ даво самарасини сезадилар. Tўлиқ даволаниш курсидан сўнг, одатда, ўртача 7 йил давомида аллергик касаллик ремиссияга (уйқуга) тушади. Беш фоиз ҳолларда ремиссия умр бўйи давом этиб, бемор батамом аллергиядан қутулади.

АСИТ усули мамлакатимизда ҳам амалга оширилади. Тажрибали мутахассис назоратида ва охиригача олиб борилган AСИT самарадорлиги 70-90 фоизга етиши мумкин. Даволаш эффекти биринчи йилнинг ўзидаёқ сезилади. Самара бермади дейдиган беморларнинг асосий айбларидан бири, бу даволаш курсининг давомийлиги охиригача бормаслиги ва беморнинг аллерголог тавсияларига амал қилмаслигидир. Кўпчилик беморлар AСИT ўтгазгач биринчи йилнинг ўзидаёқ мўъжиза кутишади, натижа ўзи истагандек бўлмагач АСИТ усулидан кўнгли қолади ва кейинги даволаниш босқичидан бош тортишади. Энг катта хато ҳам мана шу ерда. АСИТни давом эттириш жуда муҳим, чунки бу ҳолда аллергенга нисбатан иммунитетнинг толерантлиги аста секинлик билан ошиб боради ва 2-3 йиллик даволанишдан кейин аллергия белгилари беморни умуман бе­зовта қилмай қўяди.

Аллерголог-иммонолог

Яна ўқинг:  Балоғат даври – нозик палла

Шерзод МУХТОРОВ тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: