Мароқли саёҳат
Тошкент давлат аграр университети касаба уюшмаси томонидан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар, меҳнат фахрийлари, ишчи-ходимлар ҳамда талаба ёшлардан иборат жамоанинг Самарқанд шаҳрига сайёҳати ташкил этилди.
Сафар давомида университет жамоаси шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб, ота-боболаримиз қолдирган бой маданий мерос билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.