Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-6)

12.02.2013
17 марта ўқилди
ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-6)

Фарғона вилоятида

жамғарманинг минтақавий филиали томонидан вилоят Касаба уюшмаси, вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими Бош­қармаси ходимлари ҳамда имконияти чекланган болалар махсус ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари раҳбарлари иштирокида жамғарманинг 20 йиллик байрамига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Шунингдек, вилоятдаги Кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ҳам тарбияланувчи болалар ва тарбиячилар учун жамғарма фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Жиззах вилоятида

жамғарманинг минтақавий филиали, туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Зарбдор тумани Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 150 нафар ўқувчилар иштирокида “Одам савдосига қарши кураш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Андижон вилоятида

жамғарманинг минтақавий филиали Избоскан тумани “Яккатут” қишлоқ врачлик пунк­тида ва 1-сонли ўрта мактабда ўсмир қизлар ва ўқувчилар иштирокида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?” “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” ва “Балоғат даври” мавзуларида давра суҳбатларини ўтказди.

Қорақалпоғистон

Республикасида

жамғарманинг минтақавий филиали томонидан тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қонликўл тумани “Бескўпир” овул фуқаролар йиғинида жами 394 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга хайрия ёрдами сифатида дори-дармонлар берилди.

Теглар:#2013/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024137
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022314
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020306
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021283