Ширин кулча
Зарур масаллиқлар: 330 гр. ун, 1 чой қошиқ қуруқ хамиртуруш, 0,5 чой қошиқ туз, 1 чой қошиқ шакар, 50 гр. ўсимлик ёғи, 200 гр. илиқ сув.
Тайёрланиши: илиқ сувга шакар, хамиртуруш ва 150 гр. ун солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин қоришмага туз, ўсимлик ёғи ва қолган унни қўшиб хамир қорилади ва (агар хамир қўлга ёпишса) ёғ суртиб, 5-10 дақиқа муштлаб пишитилади. Тайёр бўлган хамирнинг усти ёпилиб, 30-40 дақиқа тиндирилади. Кейин маҳсулотнинг устига тухум суртилиб, седана сепилади ва 220 С иссиқликда қиздирилган газ печида 20-30 дақиқа давомида пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Интернет материаллари асосида Дилфуза АЗИМОВА тайёрлади.