Тадқиқот: узлуксиз телевизор кўришнинг зарарли жиҳатлари кўп

Австралиялик олимлар ўтказган тадқиқотда 9000 нафарга яқин одам қатнашди. Қатнашчилар қанча вақт телевизор кўришлари тўғрисида маълумот берди. Кўнгиллилар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳга икки соатдан камроқ, иккинчи гуруҳга 2–4 соат, учинчи гуруҳга эса тўрт соатдан ортиқ телевизор кўрадиган иштирокчилар киритилди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Иштирокчилар 12 йил давомида назорат қилинди. Бу вақт ичида организмдаги яллиғланиш туфайли содир бўлган 130 та ўлим қайд этилди. Тадқиқотчилар икки соатдан ортиқ телевизор кўриш яллиғланиш хавфини оширишини аниқлади. Маълумки, яллиғланиш даражаси кўплаб касалликлар, жумладан, диабет, ақлизаифлик, Паркинсон касалликлари вақтида ортади.

Шунингдек, кўп телевизор кўрувчиларнинг илмий салоҳияти ҳам паст бўлиши аниқланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бир донаси ҳам хавфли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: