Смартфонга қарамлик атрофдагилар учун салбий таъсир кўрсатади

Фаббинг – суҳбатдоши билан гаплашаётган пайтда мунтазам гаджетга эътибор қаратиш одати. Бейлор университетида ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, яқин кишилари фаббингга мойил одамларда стресс ва оғир руҳий кайфият юқори бўлиши аниқланди. Бундан ташқари улар кўпинча ўзларини керакли деб ҳис қилиши учун ҳам смартфон ва ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишар экан.

Мутахассислар 330 дан ортиқ одамни сўровдан ўтказди. Маълум бўлишича, яқин инсонлари фаббингга мойил бўлган қатнашчиларнинг 50 фоизи ҳар куни 1,5 соатдан ортиқ вақтини смартфондан фойдаланиб ўтказади, ижтимоий тармоққа эса камида 90 дақиқа сарфлайди. Иштирокчиларнинг учдан бир қисми ижтимоий тармоқларга янги одамлар билан мулоқот қилиш учун киришади.

Қатнашчиларнинг 50 фоизи ижтимоий тармоқлар уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашини таъкидлади. Тадқиқот иштирокчилари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги қайдларига жавобан ёзилган билдиришномалар ўқиб, бизни бошқа одамлар яхши қабул қиляпти деб ҳисоблади. Тадқиқот натижалари олимларни ташвишга соляпти. Уларнинг фикрича, одамлар смартфонлардан бошқалар билан биргаликда фойдаланишлари керак экан.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Турли дориларни бир вақтда қабул қилиш салбий оқибатларга олиб келади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: