ЖАМҒАРМА ФААОЛИЯТИДАН (2012/37)

Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари вилоят бўлими ҳамкорлигида Ғиждувон тумани “Болалар истироҳат боғи”да тумандаги 66 та мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада 21-сонли мактабгача таълим муассасаси 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Хоразм вилояти Шовот тумани “Пахтакор” маҳалласида жамғарма минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан вояга етмаганлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси, Бешюз қишлоғи ва Иқбол посёлкаларида жамғарма минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва фуқароларга маърузалар ўқилди. Бундан ташқари шаҳардаги ёлғиз қариялар ҳолидан манзилли хабар олинди.

Қашқадарё вилояти Муборак тумани Гулистон жамоа хўжалигида пахта йиғим-терим хашарчилари орасида жамғарма минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Ирсий касалликларнинг олдини олиш”, “ОИТС ва гиёҳвандликнинг олдини олиш” ва “Чекиш — умр заволи” мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, уларга жамғарма томонидан дори-дармонлар ва оёқ кийимлари бепул тарқатилди.

Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари ҳамкорлигида Нукус шаҳридаги 9- умумтаълим мактабида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Мусобақада Амударё туманидаги 31-сонли мактабгача таълим муассасаси 1-ўринни эгаллади.

Аббосжон ЭРГАШЕВ

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: