ИЛК ҚЎНҒИРОҚ – ЁРҚИН КЕЛАЖАК ЧОРЛОВИ

Мамлакатимизда баркамол авлод тарбияси йўлидаги эзгу ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, бу йил инвестиция дастури асосида 381 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан спорт иншоотлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга 209,1 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Янги ўқув йили учун 605 номдаги 34,5 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, жойларга етказилди. Бошланғич синф ўқитувчилари учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида 7 номдаги методик қўлланма ҳамда уларнинг мультимедиали иловалари тайёрланди. Натижада умумтаълим мактабларининг 1-синфларида барча фанлар тўлиқ илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқитилиши йўлга қўйилди. Мазкур жараён босқичма-босқич барча синфларда давом эттирилади.

Бу йил 587 минг нафардан зиёд ўғил-қиз мактабларнинг биринчи синфига ўқишга борди. Анъанага кўра 12 номдаги сифатли ўқув анжомлари, дарсликлар ҳамда ўқувчи сумкасидан иборат Президент совғалари ўқув йилининг дастлабки кунида уларга тантанали тарзда топширилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Xabarlar, yangiliklar, voqealar (2014/37)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: