Қуритилган олхўри саратон хасталигига қарши кураш воситасидир

Американинг Техас ва Шимолий Каролина штатлари мутахассислари олиб борган изланишлар қуритилган олхўри доимий тарзда еб юрилса, саратон хасталиги ривожланиши секинлашиши таъминланишини аниқлаб берди.

Бунинг учун ҳар куни прогулсиз меъёрий миқдорда олхўрининг қуритилган турини истеъмол қилиш керак бўлади. Саратон хасталиги ривожланиши эса олхўри таркибидаги нутриентларнинг ичак микрофлорасига сезиларли таъсир кўрсатиши натижасида секинлашади. Баъзи ҳолатларда ривожланишдан буткул тўхтаб қолади.

Шу билан бирга олхўридаги баъзи моддалар антиоксидант вазифасини бажариб, ичаклардаги фойдали бактерияларга организм билан янада яхшироқ муносабатда бўлиш учун шароит яратиб беради. Бу нарса организмда шамоллаш содир бўлмаслиги учун жуда зарурдир.

Яна ўқинг:  Иқлим ўзгариши хавфли бактерияларни тарқатади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: