Хўжағат иситмани туширади

Хўжағат (малина) – таркибида салицил кислотаси бўлган фойдали мева. Ушбу резавор мева худди аспирин (ацетилсалицил кислотаси) каби тана ҳароратини туширади. У оғриқни қолдиради ва қонни суюлтиради.

Лекин аспириннинг қарши салбий таъсири каби меъда шиллиқ пардасини яллиғлантирмайди. Шунинг учун ҳам хўжағат меъда яраси ва гастрит билан оғриган бемор кишилар учун мутлақо зарарсиздир. Хўжағатдаги салицил кислотаси термик, яъни иссиқлик таъсири сабабли қайта ишловдан сўнг ҳам сақланиб қолади. Шу боис, бу мевани фақат сархил ҳолда тановул қилиш (энг яхшиси – 0,5 стакан) тавсия этилади. Ундан қишга мураббо, шинни ва шарбат тайёрлаш мумкин. Ҳаммасидан ҳам қуритилган хўжағат кўпроқ шифобахш таъсирга эга (унинг сархил ва қуритилган мевалари яллиғланишга қарши ва иссиқ туширувчи хусусиятларга эга. Ушбу фойдали хусусият йил давомида сақланиб қолади.

Тавсия: Грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларга қарши хўжағатли чой: 1 ош қошиқ қуритилган реза мева 200 гр. қайнатилган сувга дамланади ва чой ўрнида ичилади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ҳомиладор аёлларнинг иммун тизими тадқиқ этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: