Осиё ўйинлари қизғин паллага кирди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида V Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Баландликка сакраш секторида Надия Дусанова энг яхши натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Спортчимиз 1.86 натижани қайд этди ва олтин медаль соҳибига айланди. Яна бир ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева эса кумуш медал билан тақдирланди.

Таэквондо бўйича 73 килограммгача бўлган хотин-қизлар баҳсида Светлана Осипова иорданиялик Касем Ваад Тарман, ҳиндистонлик Аишваря Раваде, филиппинлик Кристи Алорани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал учрашувида Светлана Жанубий кореялик Мина Мёнгга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди. 53 килограммгача бўлган таэквондочилар баҳсида Динорахон Мамадибрагимова терма жамоамиз ҳисобига бронза медаль қўшди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи учрашувда Малдив терма жамоасини 9: 1 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичда Афғонистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Баскетбол (3х3) баҳсларида терма жамоамиз аъзолари Непал вакилларини 18: 16 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 9 та кумуш, 31 та бронза жами 43 та медал билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Торч ҳақида нима биламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: