“Ўзбегим ” – халқ сайлига айланган фестиваль

Пойтахтимизнинг Сайлгоҳ кўчасида “Ўзбегим ” миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Халқ сайли кўринишига эга фестивалда амалий ва тасвирий санъат намуналари намойиш этилмоқда, маҳорат дарслари, халқ ўйинлари ва томошалари, миллий расм-русумлар каби қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

uzbegim

Фестивалнинг энг ёрқин ҳодисаси ўзбек миллий таоми – палов тайёрлаш жараёнида Guinness World Records вакиллари бевосита иштирок этмоқда. Экспертлар тайёрланган паловнинг миқдори бўйича жаҳон рекордини қайд этадилар, унинг миқдори деярли 8 тонна бўлади.

uzbegim 04

Мингдан зиёд меҳмонлар, яъни фестивалнинг барча иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ ошпазлари тайёрлаган паловдан татиб кўриш имкони ёқимли совға бўлиши шубҳасиз. Умумий ҳисобда паловни тайёрлаш, тарқатиш, ташкилий ишларида куну тун 200 дан ортиқ турли соҳа мутахассислари меҳнат қилдилар. Уларни бир мақсад бирлаштиради – Ўзбекистоннинг бой ва ноёб маданиятини бутун жаҳонга намойиш этиш.

uzbegim 05

Паловни тайёрлаш учун рекорд миқдордаги масаллиқлардан фойдаланилмоқда. Хусусан, 1 850 килограмм гўшт, 200 килограммдан ортиқ думба, 1 850 килограмм гуруч, 1 850 килограмм сабзи , 200 килограммдан ортиқ пиёз, 400 литрдан зиёд ўсимлик ёғи ва бошқа масаллиқлар қўшилган.

uzbegim 07

Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда тайёрланмоқда. Олмалиқ кон-металлургия заводида махсус қуйилган қозоннинг оғирлиги 7070 кг, чуқурлиги 1,5 метр. Қозон жойланган ўчоқ эса 3 тонна оғирликка эга.

“Milliy” телеканал томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тантанали фестивалда кенг жамоатчилик ва дипломатик корпус вакиллари, хорижлик меҳмонлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Фестиваль жараёни Сайлгоҳ кўчасида ўрнатилган 20 дан ортиқ экранда намойиш этилаяпти. Шунингдек, “Milliy” телеканали, Guinness World Recordsнинг Facebookдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Наврўз НОРБОБОЕВ,

“Soglom.uz” мухбири,

Муаллиф олган суратлар

Яна ўқинг:  Чўгирма ҳақида нима биламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: