Ўзбекистон Европага мева ва сабзавотлар етказиб беради

Латвия пойтахти Рига шаҳрида жорий йилнинг 28-30 август кунлари Латвия-Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида бизнес форум ўтказилди.

Ушбу форум доирасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК вакиллари томонидан озиқ-овқат соҳасида бир нечта йўналишлар бўйича музокаралар олиб борилди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” матбуот хизмати “Kun.uz”га хабар қилишича, бу музокаралар натижасига кўра, Рига шаҳрида Ўзбекистон -Латвия савдо уйи очилишига келишиб олинди. Шунингдек, Европанинг барча мамлакатлари, Скандинавия ва Болтиқбўйи давлатларига Ўзбекистондан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларни сақлаб ва етказиб берувчи логистика маркази “ҳуб” ишга туширилади. Бундан кўзланган асосий мақсад Европа мамлакатлари савдо пеш-тахталарини Ўзбекистоннинг сархил мевалари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдир.

Музокаралар давомида шунингдек, Жиззах вилоятида қаттиқ турдаги пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонани очиш бўйича меморандум имзоланган.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: