Мутахассислар фикри: озиш учун қаҳва ичишдан тийилиш керак

Маълум бўлишича, қаҳва одамни тотлироқ таомлар ейишга ундайди. Истеъмол қилаётган овқатимиз эса қаҳва туфайли мазасизроқ туюлади. Корнелл университетида ўтказилган тадқиқот буни исботлади.

Тадқиқот иштирокчилари икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ кофеинсиз қаҳва ичди, иккинчи гуруҳ ичган қаҳва таркибида эса 200 миллиграмм кофеин бор эди. Ҳамма иштирокчилар қаҳвани шакар билан истеъмол қилди. Лекин иккинчи гуруҳ иштирокчиларига ичимликнинг ширини камроқ туюлди.

Шунингдек, тадқиқотчилар қатнашчиларнинг тетиклик даражасига ҳам баҳо берди. Бундан ташқари, улардан қандай қаҳва (кофеинли ёки кофеинсиз) ичишлари сўралди. Тадқиқот натижасида иккала гуруҳ иштирокчилари ҳам қаҳва ичгандан сўнг тетиклашгани маълум бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  "Ёшлик элексири”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: