Оч қоринга истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар

Парҳезшунослар қуйида кўрсатилган маҳсулотларни оч қоринга истеъмол қилмасликни маслаҳат беради:

  1. Банан организм учун фойдали бўлишига қарамасдан, уни эрталабки рацион таркибига киритиш тавсия этилмайди. У оч қоринга ейилганда таркибидаги магний организмга тез сингади, бу эса юрак-қон томир тизимига босим ўтказади.
  2. Цитрус мевалар таркибидаги кислоталар бўш ошқозонга тушганида меъда қайнаши, аллергия, гастрит ва яра пайдо бўлишига олиб келади.
  3. Тонгда ширинликларни кўп истеъмол қилиб бўлмайди. Уйғонгандан сўнг ошқозон ости бези ортиқча шакар бўлганда, етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқара олмайди. Оқибатда кислота-ишқор мувозанати бузилади.
  4. Помидор кислотаси ошқозон шираси билан алоқага киришганда яра пайдо қилиши мумкин.
  5. Эрталаб етарли миқдорда ошқозон шираси ишлаб чиқарилмаган пайтда организм бодринг таркибидаги кислоталарни узоқ парчалайди. Бу эса меъда қайнашини юзага келтиради.
  6. Нок бўш ошқозоннинг шиллиқ қаватига зарар етказиши мумкин.
  7. Ўткир дориворлар шиллиқ пардага таъсир ўтказади ва ошқозон ширасининг ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида ошқозон-ичак йўли касалликлари ривожланиши хавфи ортади.
  8. Газланган ичимликлар шиллиқ қаватини қўзғатади, у ердаги қон айланишини секинлаштиради, оқибатда овқат қийин хазм бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Шифобахш шарбат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: