Мияни сканер қилиш орқали юрак касалликларини олдиндан аниқлаш мумкин

Питтсбург университети олимларининг сўзларига қараганда, руҳий сиқилиш пайтида мияни сканер қилиш инсонга юрак касалликлари хавф солиш-солмаслигини олдиндан айтиб бериш имконини беради. Безовталик ва стресс ҳолатидаги мия фаолиятининг белгиланган схемаси артерияда қон босимининг ортиб кетиши билан боғлиқлиги аниқланди.

Тадқиқотда 30 ёшдан 51 ёшгача бўлган 157 нафар эркак ва 153 нафар аёл қатнашди. Иштирокчилар стрессга олиб келувчи мураккаб топшириқларни бажаришди. Бу вақтда олимлар уларнинг миясини текширувдан ўтказди. Шунингдек, иштирокчиларнинг артерия босими ва юрак ритми ҳам назорат қилиб борилди. Тошириқни бажаришдан олдин уларнинг артерия қон босими меъёрида эди.

Топшириқдан сўнг аксарият қатнашчиларда артерия босими ва юрак ритми бироз кўтарилди. Тадқиқотчилар одамлар орасидаги фарқ билан ҳам қизиқди. Мия фаолияти схемаси орқали баъзи иштирокчиларда юрак ритми ва артерия босимидаги ўзгаришни олдиндан айтиб бериш мумкин бўлди. Лекин бу схема иштирокчилар кўрсаткичларидаги 10 фоиз фарқнигини кўрсатиб бера олди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олимлар бош суяги ичидаги босимни камайтиришнинг ғаройиб усулини топди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: