“Бир зумда” салати
Зарур маҳсулотлар: 200 гр. товуқ гўшти, 3 дона тухум, 80 гр. пишлоқ, 40 гр. ёнғоқ, зайтун, сметана, таъбга кўра туз керак бўлади.
Тайёрланиши: товуқ гўшти ва тухум сувда пишириб олинади. Сўнг улар сомонча шаклида тўғралади. Пишлоқ ва ёнғоқ қирғичдан чиқарилади. Кейин ҳар бир маҳсулот кетма-кетлик билан ликопчага солинади: гўшт, ёнғоқ, пишлоқ, тухум ва сметана. Безак учун пишлоқ ва зайтундан фойдаланилади.
Бегойим