ИСИРИҚНИНГ ҲАЛИ КЎП СИРИ

Исириқ Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари табобатида асрлар давомида кенг қўлланиб келинаётган шифобахш ўсимликлардан бири ҳисобланади. Ҳазориспанд (исириқ) барча офат ва хасталикларнинг олдини олувчи ҳимоя воситаси сифатида ҳам хонадонларга илиб қўйилган. Оқила бувижонларимиз хонадонда исириқ тутатиб турилса касаллик кам бўлишини яхши билишган.

Қадимда одамлар бу гиёҳда қандайдир куч бор деб билишган. Бу эса унинг шифобахшлик хусусиятларини тушуниб етмаганликнинг натижасидир. Ваҳоланки, илмий тиббиёт исириқ таркибида мавжуд бўлган моддалар кўзга кўринмас микроорганизмларга қирон келтиришини исботлаб берди. Ҳозирда исириқдан ажратиб олинган гармин алколоиди ва ўсимлик илдизидан тайёрланган спиртли дамлама Паркинсон хасталигини, тутқаноқ, энцефалит, бош миянинг яллиғланиши асорати – қалтирашни даволашда ҳамда ухлатувчи дори сифатида ишлатилади.

Буюк табиб Абу Али ибн Сино ҳам бир қатор хасталикларни даволашда исириқдан фойдаланган. Бунинг учун оғриган ерга исириқнинг ер устки қисмини эзиб боғлашни тавсия этган. Исириқни баъзида хармал, исвант, адрасмон, гармала деб аташлари ҳам бежиз эмас. Унинг асл номи ҳазориспанддир (форсча “минг отни тутишга қодир”). Исириқни бўғимлар оғриганда ва асаб тизимидан яллиғланиш жараёнлари кузатилганда оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатган. Бунинг учун оғриган ерга исириқнинг ер устки қисмини эзиб боғлашни тавсия этган. Исириқнинг барча қисмлари ва уруғи алкалоидларга бой. Ўсимлик илдизида 3,3 фоизгача, поясида 3,57 фоизгача, баргида 4,96 фоиз ва уруғида 6,6 фоизгача алкалоидлар борлиги қайд қилинган бўлиб, улар йиғиндисидан гармолин, гармин, пеганел, дезоксипеганин каби моддалар ажратиб олинган. Булардан ташқари ўсимликнинг уруғида кўп миқдорда мой бўлади. Исириқ уруғидан жувозда ва бошқа усуллар билан ёғ олиш мумкин. Унинг ёғи миядаги тўсиқларни очиш, пайларни мустаҳкамлаш, улардаги елларни тарқатишга қодир. Исириқ ёғини истеъмол қилиш ҳам мумкин.

Халқ табобатида ушбу шифобахш ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, организмдаги яллиғланиш жараёнлари ва грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Булардан ташқари қўтир, қичима ва бошқа тери касалликларига ҳам даво қилади. Уруғидан тайёрланган қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан бирга нафас қисиши, нафас олишнинг қийинлашишида, қалампир уруғи қайнатмаси билан заҳм, бод касалликларига даво сифатида қўлланилади. Исириқнинг шифобахш хусусиятларидан бири у ичаклардаги бодларни ҳайдайди, қуюқлашган моддаларни суюлтиради. Совуқ мижозли кишиларга жинсий қувват бағишлайди, яна баданни семиртиради, пешоб, тер, сут ва ҳайз юришини равонлаштиради. Савдо, қуюқ балғамни ич кетиши билан даф этади.

Яна ўқинг:  ПOМИДОР ШАРБАТИ ХОСИЯТИ

Наргиза УГЛАМОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: