Юрак учун фойдали маҳсулотлар
- Бу рўйхатда биринчи ўринни балиқ эгаллайди. У юрак фаолиятида энг асосий ёрдамчи ҳисобланади. Балиқ юрак ритмининг бузилиши хавфини камайтирувчи Омега-3 ёғ кислотасига бой.
- Юрак ва томирлар учун зайтун ёғи катта фойда беради. У холестерин миқдорини камайтиради ва томирларни ҳимоя қилади.
- Помидор – юрак ритмини яхшиловчи ҳамда гипертония, ишемия касалликларининг олдини олувчи табиий восита. Унинг таркибидани ликопин антиоксиданти атеросклероздан сақлайди.
- Цитрус меваларга аллергияси йўқ одамлар учун апелсин тавсия этилади. Бу мева таркибида организмдан ортиқча холестеринни чиқариб ташловчи моддалар тўпланади. Бундан ташқари, у қон босимини бошқариб турувчи калий элементига бой.
- Лавлаги барги. Бу “салат” таркибида калий, магний, целлюлоза, В витаминлари, антиоксидантлар ва бошқа минераллар мавжуд.
- Ўрик туршаги юракни холестериндан ҳимоя қилади. Мутахассислар фикрича, кунига бир нечтадан туршак еб туриш такрорий инфарктдан сақлайди.
- Сули ёрмаси таркибида юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтирувчи целлюлозалар, шунингдек, юрак мускулларини озиқлантирувчи флавоноидлар ва калий бор.
- Қорамтир шоколад қон босими кўтарилганда самарали фойда беради, қон томирларини кенгайтиради. У инсулт ва инфаркт хавфини тахминан 20 фоизга камайтиради.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.