Бақлажонли салат

Керакли масаллиқлар: 3 дона бақлажон, 2 дона тухум, озгина ун, 2 дона помидор, саримсоқпиёз ва ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: бақлажонни пўстидан тозалаб, сомонча шаклида тўғраб олинади. Сўнгра тузли сувга 30 дақиқага солиб қўйилади. Сувдан сиқиб олингач, бақлажонга тухум аралаштирилади ва устидан ун сепилади. Ярим тайёр бўлган бақлажон қиздирилган ёғда қизартириб олинади. Сўнг бошқа идишда помидорни қирғичдан ўтказиб, унга саримсоқпиёз, таъбга кўра туз ва қалампир солинади. Кейин пишган бақлажон устига ушбу шарбат қуйилади. Тайёр бўлган салат ликопчаларга солиниб, дастурхонга тортилади.

Дилфуза АЗИМОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Қуёшим энам

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: