Баъзи витамин таблеткалари ўпка саратони хавфини оширади

АҚШлик тадқиқотчилар 50 ёшдан 76 ёшгача бўлган 77000 кишининг маълумотларини ўрганиб чиқди. Олимлар витамин хапдори(таблетка)ларининг саратон ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш устида иш олиб борди. Текширувлардан В6 ва В12 витаминларини қабул қилувчи эркаклар ўпка саратонига кўпроқ мойил бўлиши маълум бўлди. Айниқса, бу витаминларни юқори дозада узоқ вақт қабул қилиш, касаллик хавфини кескин оширади, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.

Кунига 20 миллиграммдан ортиқ В6 витаминини қабул қиладиган чекувчи эркаклар ўпка саратонига 3 марта кўпроқ, В12 витаминини камида 55 микрограммдан истеъмол қиладиганлар эса янада кўпроқ дуч келди. Лекин бундай ҳолатлар аёлларда қайд этилмади.

Мутахассислар юқорида кўрсатилган витамин хапдориларидан фойдаланиш ўрнига, шу витаминларга бой бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Таом калориясини аниқловчи илова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: