Лавлаги салати
Керакли маҳсулотлар: 100 грамм лавлаги, 50 г шўртанг пишлоқ (бринза), 1 чой қошиқ лимон шарбати, таъбга кўра туз ва мурч, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши:
1. Сувда пиширилган лавлагининг пўсти тозаланади. Кубикча шаклида кесилади.
2. Лавлагини товоққа солиб, туз ва мурч сепилади ва устидан ёғ ҳамда лимон шарбати сепилади.
3. Пишлоқ кубикча шаклида қирқилади. Ликопчага лавлагини солиб, устидан пишлоқ жойлаштирилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.