Шоколадли пишириқ
Керакли масаллиқлар: 240 грамм олий навли ун, 240 г шакар, 1 дона тухум, 125 г сариёғ, 100 г қорамтир шоколад, 1-2 чой қошиқ сода, 1-2 чой қошиқ туз.
Тайёрланиши:
- Товоққа юмшатилган сариёғ, тухум ва шакар солиниб, миксер билан кўпиртирилади.
- Унни туз ва содага аралаштириб, товоқдаги қоришмага қўшилади ва қорилади.
- Шоколадни майда бўлакларга бўлиб, хамирга қўшилади.
- Хамир яхшилаб қорилади. У етарли даражада юмшоқ ва ёпишқоқ бўлиши керак.
- Ҳўл қўл билан хамирдан 24 тага яқин шарча ясалади ва товага терилади. Олдиндан 200 С° гача қиздирилган духовкага 10 дақиқа қўйилади.
- Тайёр бўлган пишириқ совутилгач, тарелкага солинади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.