Яқин дўстлари бор одамлар безовталик ва депрессияга камроқ йўлиқади

Виржиния университети олимлари 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 169 нафар иштирокчини 10 йил давомида назорат қилиб борди. Қатнашчилар ҳар йили дўстлик ва руҳий саломатлик ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб бериб борди. Уларнинг яқин дўстларига ҳам шундай саволлар берилди.

Олимлар дўстликнинг мустаҳкамлигига баҳо берди. Агар дўстлар бир-бирига ўзаро меҳр қўйган бўлса, бир-бирини қўллаб-қувватласа, дўстлик мустаҳкамлиги юқори деб ҳисобланди. Текширувлар орқали мутахассислар 15 ёшларида яқин дўстлари бўлган иштирокчилар 25 ёшга етганида безовталик ва депрессияга камроқ йўлиққани ҳамда ўзларига бошқалардан кўра юқорироқ баҳо берганини аниқлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Озодаликдан қўрқадиган хасталик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: