Олимлар жигарни тез тиклаш усулини топишди
Янги тадқиқотлар жигар ичидаги ўт йўли ҳужайралари жигарнинг тикланиш жараёнида иштирок этишини кўрсатди. Олимлар бу кашфиёт жигар касалликларига, жумладан циррозга нуқта қўйиш имконини беради, деб ҳисоблашмоқда.
Жигар ҳужайралари тиклана олиши маълум. Лекин тикланиш етарли даражада тез амалга ошмайди, бундан ташқари, янги ҳужайралар анча тез қарийди. Шунинг учун олимлар бу борада қўшимча усулларни топишга ҳаракат қилди. Энг яхши вариант жигарнинг ўт йўли ҳужайралари эканлиги аниқланди.
Жигари зарарланган ва ҳужайралар бўлинишини таъминловчи генлари тўхтатиб қўйилган сичқонларда синов-тажриба ўтказилди. Бу жигар ҳужайраларисиз тикланиш ҳолатининг моделини ясаш имконини берди. Натижада, жигар ўт йўли ҳужайралари ҳисобига тикланди.
Бу ҳужайралар ўт йўлидан чиқиб, зарарланган жигар ҳужайралари ўрнини тўлдиради. Эндиликда олимлар цирроз билан касалланган жигарни ўт йўли ҳужайраларини киритиш орқали тиклаш устида иш олиб боряпти.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.