
Айни дамда бутун дунёда ахборот хуружи бўй кўрсатаётган бир даврда ҳеч ким сизнинг мобиль қўнғироқларингизни тингламаётганлиги, компьютерингизни текширмаётгани ёки сизнинг шахсий файлларингизни очиб кўрмаётганлигига кафолат бера олмайди. Интернет хакерлиги кундан кунга авж олиб бормоқда, шу билан бирга сизнинг телефон қўнғироқларингизни тинглаётган бўлишлари ҳам мумкин. Кўпчилик мен оддий одамман, менинг телефон қўнғироқларим кимни ҳам қизиқтирар эди деб ўйлайди. Асло ундай эмас, сиз ким ёки кимлар учундир жуда муҳим одам бўлишингиз ҳам мумкин. Бекорга доно халқимиз “Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма” демаган. Хўш қандай қилиб телефон қўнғироқларимизнинг тингланаётганини билиш ёки бундан ҳимояланиш мумкин?
Бугунги кунда одамлар томонидан ишлатилаётган телефонларнинг деярли барчаси интернетга уланиш имкониятига эга. Бу эса сизни қулай ўлжага айлантириши мумкин. Интернетга уланган телефон қурилмасига кириш учун ўша телефон номерини билиш кифоя, аксарият ҳолатларда бунинг кераги ҳам бўлмайди.
Сизга қуйида тақдим этилаётган бир нечта телефон кодлари орқали мобиль телефонингиз орқали сизни яширинча эшитишаётганлигини аниқлаб олишингиз мумкин:
*#06#– ушбу код смартфонингизнинг ёки iPhone’ингизнинг ўзигагина тегишли IMEI рақамини билиш имконини беради. Агар сиз IMEI қандай рақам эканлигини шу вақтгача билмасангиз википедиадан IMEI деб номланган мақолани ўқишингизни тавсия қиламиз.
*#21#– бу код орқали эса сиз мобиль телефонингиз бошқа томонга йўллаб сўзлашувлар ёки СМС хатлар боғлаб қўйилгани ва бошқа маълумотларни билиб олишингиз мумкин. Кимдир сизнинг смартфонингизда жосуслик қилаётган бўлса тезда билиб оласиз!
*#62#– бу кодни юқоридаги коднинг давоми деса ҳам бўлади. У орқали сизнинг сўзлашувларингиз қайси рақамдаги телефонга йўлланганлигини билиб оласиз. Агар бу рақам iPhone бўлса у ҳозир алоқадами ёки хизмат доирасидан ташқаридами билиб олишингиз мумкин.
##002#– бу код сизга ёрдамчи бўлиб, ҳар қандай сўзлашувларни бошқа йўналишга йўллашни ўчиради ва шундан кейин барча қўнғироқларингизга ўзингиз жавоб берасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
