Карамли блинчик
Керакли маҳсулотлар: (хамир учун) 3 стакан сут, 2 дона тухум, 2 стакан ун, 1 чой қошиқ туз, 1 ош қошиқ шакар, 0,5 чой қошиқ сода + эритиш учун сирка, 1 ош қошиқ сариёғ. (Масаллиқ учун) карам, туз, кўкат, зираворлар, гармдори, ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши:
- Тухумни шакар ва туз билан ийлаб, 1 стакан сут қуйиб аралаштирилади.
- Эланган унни солиб, юмалоқлар қолмагунча яхшилаб қорилади.
- Қолган сутни иситиб хамирга қуйилади ва аралаштирилади.
- Сиркада ўлдирилган сода ва эритилган сариёғ қўшилади.
- Хамирга бироз дам берилади, кейин юпқа блинлар қуруқ товада пиширилади.
- Карам майдалаб тўғралади ва ўсимлик ёғида юмшагунча қовурилади, туз ҳамда зираворлар қўшилади.
- Блинлар масаллиқ билан тўлдирилиб, конверт шаклида ўралади ва ўсимлик ёғида ҳамма томони қизаргунча қовурилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.