Оқ ловияли шўрва

Керакли масаллиқлар: 0,5 кг мол гўшти, 1 дона пиёз, 1 дона сабзи, 2 дона картошка, 1 боғ укроп, таъбга кўра туз, 2 литр сув.

Тайёр бўлиш вақти: 2 соат

Тайёрланиши:

  1. Ловияни олдиндан кам миқдордаги сувда қайнатиб олинади.
  2. Қозонга гўшт, пиёз ва сув солиб қайнатилади, шўрва юзасига ажралиб чиққан кўпиклар олиб ташланади. 40 дақиқага яқин қайнатилади.
  3. Вақт ўтгандан сўнг шўрвага майдаланган сабзи, кейин кубикча шаклида қирқилган картошка солинади.
  4. 15 дақиқа ўтиб картошка юмшагач, пиширилган ловия ва таъбга кўра туз қўшиш мумкин. Сўнгра 10–15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Ундан кейин яна 15 дақиқа димлаб қўйилади.
  5. Тайёр бўлган шўрва сузилиб, устига укроп сепилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Парҳез – псориазга даво

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: