Интернетга қарамлик мия учун хавфли

Ҳиндистонлик мутахассисларнинг сўзларига қараганда, интернетга қарамлик инсонда жиззакилик, безовталик ва хаёлдан кетмайдиган фикрларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, у бошқалар билан муносабатга, соғлиқ ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Мутахассислар интернетга қарамликни гиёҳвандликка тенглаштирмоқда, деб хабар беради The Hindustan Times нашри.

Олимлар интернетга қарамлик эпидемияси тарқалаётганини айтишяпти. Ҳозир аксарият одамлар кўп вақтини интернетда ўтказмоқда. Ундан олинаётган ахборотлар туфайли билиш функцияси билан боғлиқ нейрон тармоқлари мунтазам фаоллашиб боради. Бу эса таъсирчанлик хавфини оширади ва ишчи хотирага оид муаммоларни юзага келтиради.

Интернетга қарамлик миянинг турли ҳудудларига, жумладан, гиппокамп (хотира маркази) ва кўплаб муҳим функцияларни бажарувчи олд қобиққа таъсир ўтказади. Интернетга қарамликнинг салбий оқибатлари болалар ва ўсмирларга энг кўп хавф солади, чунки уларнинг мияси фаол ривожланаётган бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  «Қилтомоқ»нинг давоси борми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: