Мутахассислар фикри: озишни хоҳловчилар вазнини кунда ўлчаши керак

Дрексел университети доктори Меган Батрин ҳар куни вазнни тарозида тортиш озишга ёрдам беради деган фикрни билдирди. The Daily Mail нашрида ёзилишича, вазнни назорат қилиб бориш зарарли овқатлардан тийилишга сабаб бўлади ва инсонни соғлом турмуш тарзи томон етаклайди.

Бунга сабаб, вазннинг оз-оздан камайиб бориши ҳам одамлар учун жуда муҳим. Бу ҳар куни соғлиқни мустаҳкамлаб боради. Турли вазндаги 294 нафар аёл иштирокида тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот бошланишида тана оғирлиги ва ёғ миқдори ўлчанди. Текширув ярим йил ва икки йилдан кейин ҳам ўтказилди.

Аёллардан вазнини қанча вақт оралиғида тортиб туришлари сўралди. Кунига оғирлигини камида бир марта ўлчаб турувчи иштирокчиларда вазн ортиши бошқаларга қараганда камроқ кузатилди. Уларнинг вазни тадқиқот бошланишида юқори бўлса ҳам, аста-секин камайиб борди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ревматизм хуружида фойдали муолажа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: